O'zbekcha          Русский          English        
Multimedia umumta`lim dasturlarini rivojlantirish markazi  

Найти!







 IT va xalqaro standartlar – ta'lim tizimidagi ajoyib tandem
Do`stiga yuborish Do`stiga yuborish   Bosma uchun versiya Bosma uchun versiya


Эсимизни танибмизки, “ўқи, ўқи, кўпроқ ўқи” деган маслаҳат қулоғимиз остидан кетмайди. Маълумки, яхши таълимнинг асосини ўз устида ишлаш, мустақил ўрганиш ташкил этади. Бу борада замондошларимизнинг асосий ёрдамчилари ахборот технологияларидир.

Бизни ҳамма нарса қизиқтиради: протонлардан тортиб, кўзни очиб акса урса нима бўлишигача қизиқтиради. Албатта, ахборот ҳаддан ошиб кетгач, уни “ҳазм қилиш”да ҳам муаммолар юзага келади. XXI асрдаги жўшқин ҳаёт ота-боболаримиз каби, чанг босган китоблардан маълумотлар излашга йўл қўймайди. Бу вақтни беҳудага сарфлаш бўларди. Интернет пайдо бўлгач, излаш содда, қулай ва тез бўлди, зеро замонавий кутубхоналар, давр билан ҳамнафас ривожланиб, рақамли дасрликлар, хариталар, архивларга эга бўлдилар. Бунга Алишер Навоий номидаги Миллий кутубхона мисол бўла олади, у ерда ҳамма нарса фойдаланувчига қулай бўлиши учун яратилган. Китобни бевосита смартфонга юклаб олиб, йўлда ўқиб кетиш имконини берувчи кўплаб иловалар ҳақида гапириб ўтиришга ҳам ҳожат йўқ

Масофа – муаммо эмас

Уйдан чиқмай туриб таълим олиш имконияти ҳақидаги суҳбатлар бугунга келиб бажариб бўлмас хаёлот бўлиб кўринмайди. Масофадан ўқишни танлаганлар учун тонгги саккизда, ўпкани қўлтиқлаган ҳолда бутун шаҳарни кесиб ўтиб ўқув юртига чопқиллашнинг ҳожати қолмайди. Ҳатто хорижий университетларда ҳам ватанни тарк этмай ўқиш мумкин. Ёш олимларнинг орзулари етакчи чет эл олий таълим муассасалари ходимлари саъй-ҳаракатлари томонидан қўллаб-қувватланиб, бу имкониятни бермоқда. Улар ўз мамлакатларида яшаб, унинг фаровонлиги йўлида ишламоқдалар, лекин, шу билан бирга, масофадан таҳсил олишни давом эттирмоқдалар. Талаба учун ташкил қилинган махсус почтага университет маъмурияти ва масъуллари видеоматериаллар, тақдимотлар, математик ечимлар кетма-кетлигини, қўшимча ахборот ва топшириқларни юборадилар. Шу ўринда ҳар бир университетда бу жараён ўзига хос боришини қайд этиб ўтиш ўринли.

Маърузада қатнашишингиз шарт эмас, маърузачи дарс жараёнини видеосуратга олади ва тармоққа юклайди. Шунингдек, дарслар онлайн-режимда ўтиши ҳам мумкин. Бундай усулни И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкент филиалида синовдан ўтказдилар. Москвалик профессорлар бир қанча масофавий дарслар бердилар, уларни YouTubeдан излаб топиш мумкин. Албатта, ҳар қандай синовда бўлгани каби, бу усулда ҳам ўзининг ижобий ва салбий томонлари бор. Ижобий томони – минглаб километр йироқдаги ўқитувчи бир неча кунлик сабоқ учун бошқа мамлакатга келишга мажбур эмас (масалан, фан предмети кам ўқув соатини назарда тутадиган бўлса). Бу иқтисодий жиҳатдан ҳам фойдали, чунки таклиф этаётган томон мутахассисни кутиб олиш, жойлаштириш ташвишларидан холи бўлади, бир уюм ҳужжатларни расмийлаштиришдан қутилади. Ягона талаб – интернетнинг тезлиги талаб даражада бўлиши. Салбий томони эса, афсуски, у ўқитувчининг ўрнини бутунлай боса олмайди ва унинг қатнашишини мутлақ истисно қила олмайди. Бу тизим фақат олий таълимда (мактаб, лицей ёки коллеж эмас), фан предменти ихтисосликка оид бўлмаса ва катта ўқув юкламасига эга бўлмаган ҳолдагина иш беради. Бунинг сабаби масофавий таълим ёш бола ёки ўсмирга эмас, балкиетук, мустақил шахсга мўлжалланганлиги билан изоҳланади.

Бундай дарслар сизга бирор бир чет тилни ўрганишда (улар одатий тил ўрганиш услубларини ўрнини босмай, фақат уларни тўлдириб келишини айтиб ўтиш лозим), велосипед ҳайдашни, оригами ясашни ўрганишда қўл келиши мумкин. Нимадир ғаройиб пишириқ пиширишни истайсизми? Интернетда қидириб кўринг! Иссиққина шарф ёки пайпоқ тўқишни хоҳлайсизми? Видеодарслар сизга ёрдамга шошади! Бу рўйхатни чексиз давом эттириш мумкин. Лекин, барибир, баъзи нарсаларни “эскича”сига ўрганиш лозимлигини унутмаслик керак.

ЎзДЖТУ мисолида

Прогрессив тафаккурга эга анъанавий таълим ишқибозлари ҳам ахборот технлогиялари кенгликларида сайр қилишлари мумкин. Ўзбекистонда замонавий ахборот технологияларини жорий этиш орқали таълим муассасаларини таъмирлаш ва қайта жиҳозлашга катта маблағлар ажратилмоқда. Чунончи, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ, Чет тилларни ўрганишни янада ривожлантириш бўйича Мувофиқлаштириш кенгашининг ишчи органи этиб Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети белгиланди.

Қайд этиш жоизки,ЎзДЖТУнинг янги қиёфаси кенг кўламли лойиҳадан иборат бўлиб, у университетни бемалол жаҳон миқёсига олиб чиқиши мумкин. Университетда самарали таҳсил олиш ва сабоқ бериш учун барча шароитлар яратилган. Талабалар ўз назарий билимларни амалда қўллаш имконига эгалар, масалан, бунинг учун муассаса доирасида ўз телеузатиш тармоғи яратилади (IP TV). Бу шунчаки телетрансляциялар узатилувчи экранлар тармоғи эмас – қизиқарли сюжетларга, мусиқаларга ва турли тиллардаги янгиликларга бой, талабалар муҳити яратилди.

ЎзДЖТУ-ТВ (университет ёшлар телевидениеси) муассасанинг ички телетармоғи бўлиб, у йўлдошли антенналар сигналлари, UZDIGITAL TV сигналлари билан бирга, ўз мультимедиа контентини ҳам эфирга узатиш имконига эга. Трансляциялар энг гавжум жойлар: холлар, талабалар ошхоналарида ўрнатилган плазмали экранлар ёрдамида амалга оширилади.

Дарвоқе, ЎзДЖТУ-ТВда ишлаш учун бевосита муассасанинг ўзида камол топган кадрлар – журналистика факультети талабалари жалб этилади.

Визуал алоқадан ташқари, университет ўз ўқувчиларига халқаро янгиликлар, мусиқали эшиттиришларни трансляция қилиш, шунингдек, ўзларининг аудиогазеталарини яратиш ва эфирга узатиш учун ички радио имкониятларини тақдим этади. Умуман олганда, бу таълим муассасаси талабаларга тил тўсиғини енгиб, чет тиллар уммонига шўнғишга ёрдам беришга интилмоқда.

Видеоконференцалоқа технологиялари базасида масофадан таълим бериш мавзуига қайтиб, қайд этиш ўринлики, университетда бунинг учун барча шароитлар яратилган:

•таълим контентини акс эттириш учун жамоавий фойдаланишдаги алоҳида интерактив экран (интерактив доска) ва ўқитувчини акс эттириш учун алоҳида экран қўлланилади;
•ўқитувчи ва талабалар аудиториясининг тасвирини узатишда тасвир ва овоз сифати юқори даражада бўлиши таъминланади;
•жойлаштирилган интерактив доскалар бир вақтда кўпсонли фойдаланувчиларнинг таълим контенти билан ишлашига имкон беради ва б.

Унутмаслик керакки, университетнинг ўзига хос хусусиятларининг асосийси чет тилларни ўрганишдир, шу сабабли лингафон хоналарининг мавжудлиги сўзсиздир. Айнан шу сабабли махсус компьютер дастурларини қўллаган ҳолда чет тиллар бўйича амалий машғулотларни ўтказиш учун алоҳида аудиториялар ажратилган.
Талабалар таълим сайтларига бемалол ташриф буюришлари учун симсиз Wi-Fi тармоғи ўрнатилган.

Врезка. Бугунги кунда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда ЎзДЖТУ муассислигидаги Fledu.uz таълим портали ишлаб турибди. Порталда чет тиллар ўқитилиши услубиётига оид профессор-ўқитувчилар мақолалари, ўқитувчилар ҳамда талабаларнинг илмий ишлари чоп этилади. Шу сабабли бебаҳо тажриба ва амалий мулоҳазалар олиш имконияти яратилди.

Стандартларга риоя этиб

Университетларда юқори малакали мутахассислар тайёрланаркан, тегишлича, уларда рақобатбардошликни ошириш учун барча шароитлар яратилади. Шундай экан, бу йўналишда «ISO 9001:2008. Quality management systems-Requirements» (ISO 9001:2008. Сифат менежменти тизими. Талаблар) халқаро стандартини татбиқ этиш имкониятлари ҳақида айтиб ўтиш ортиқчалик қилмайди.

Глобализацияга интилаётган жаҳон бозори ўз эҳтиёжини фақат сертификатланган товарлар, маҳсулотлар ва хизматлар билан қондиришга интилади. Давлатимизда ҳам маҳаллий товарларнинг рақобатбардошлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилган.

Ўқув муассасаларининг фаолияти сифатини қандай баҳолаш мумкин? Тасаввур қилайликки, университет – бу ишлаб чиқариш компанияси, унинг маҳсулоти эса – кадрлар. Демак, стандартларга риоя этиш орқали, қуйидаги натижаларга эришиш мумкин:

Шу билан бирга, таълим бизнес эмаслигини унутмаслик керак. Бу, биринчи навбатда, билимларни ўзлаштиришдир, у эса билим олишга онгли равишда интилишни, тиришқоқликни талаб этади. Зеро, айнан шулар тараққиётга элтади. Мамлакатимиз аҳолисининг аксарияти – ёшлар шундай экан, келажак уларнинг билимли, интилувчан ва тиришқоқликларига боғлиқдир!




Manba: http://ictnews.uz/
Maqola sanasi: 16 Dekabr 2015 09:40


Yangiliklar bolimiga o`tish


  © Copyright 2017 O`zR XTV huzuridagi MUDRM      www.gov.uz    www.uz    www.ccitt.uz    www.ziyonet.uz    www.multimedia.uz